Кириш Регистрация
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР 0-1 Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония
30/06 01:30 Германия - Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия

«Милан» Кристиан Пулишични «Нью-Йорк Сити»га сотишдан бош тортди

Баҳо:
+ | -

АҚШнинг «Нью-Йорк Сити» клуби «Милан» ва АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишичнинг трансферига қизиқиш билдирди. Бироқ Италия клуби раҳбарияти 27 ёшли футболчи сотилмаслигини маълум қилиб, рад жавобини берди, дея хабар тарқатмоқда The Athletic нашри. «Нью-Йорк Сити»нинг қизиқиши МЛСдаги ягона таклиф эмас — лиганинг бир нечта клублари миланликларнинг фикри ўзгарган тақдирда, футболчи учун курашга қўшилишга тайёр.

Америкалик футболчининг амалдаги шартномаси кейинги йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, бироқ шартномада «Милан» томонидан уни яна 12 ойга узайтириш банди кўзда тутилган. Бу эса амалда футболчининг мажбуриятларини 2028 йилнинг ёзигача боғлаб туради. Айни дамда вингернинг ўзи бор эътиборини Жаҳон чемпионати-2026'да миллий терма жамоа сафидаги иштирокига қаратган ва Туркияга қарши ўйинда жароҳатдан сўнг майдонга қайишга тайёргарлик кўрмоқда.

«Милан» клубининг ўзида эса ҳозирда раҳбарият ва мураббийлар штабида кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Клубни Чемпионлар лигасига олиб чиқа олмаган Массимилиано Аллегри ўрнини янги бош мураббий сифатида Рубен Аморим эгаллади. Бундан ташқари, мавсум якунланганидан сўнг спорт директори Игли Таре, бош ижрочи директор Жорджо Фурлани ва техник директор Жоффре Монкада ўз лавозимларини тарк этишди.

Киритилди: 02:32, 25.06.2026.
Ўқилди: 549 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик