Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия 1-4 Франция
26/06 23:59 Сенегал 5-0 Ироқ
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

«Фенербахче» Гринвуд билан келишувга эришди, бироқ...

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг «Фенербахче» клуби «Марсель» ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд трансфери устида фаол иш олиб бормоқда. Бу ҳақда нуфузли L'Équipe нашри хабар тарқатди.

Истанбул клуби раҳбарияти 24 ёшли инглиз футболчиси ва унинг вакиллари билан шахсий шартнома шартлари бўйича тўлиқ келишувга эришган. «Фенербахче» футболчига молиявий жиҳатдан жуда манфаатли таклиф тайёрлаган ва уни жорий ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда.

Бироқ Франциянинг «Марсель» клуби билан музокаралар анча мураккаб тус олган. Туркия томони ҳужумчи учун 30 миллион евро ва бонуслар тўлашга тайёр. Французлар эса ўз юлдузини 50–55 миллион еврога баҳоламоқда ва нархни тушириш ниятида эмас.

Қайд этиш жоизки, Мэйсон Гринвудга бўлган қизиқиш фақатгина Туркия клуби билан чекланиб қолмаяпти. Футболчининг атрофидаги вазиятни Мадриднинг «Атлетико», Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» ҳамда Италиянинг «Рома» клублари ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.

Киритилди: 03:04, 25.06.2026.
Ўқилди: 1170 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик