Лондоннинг «Челси» клуби ҳимоя чизиғини кучайтириш ҳаракатларини давом эттирмоқда ва «Кристал Пэлас» аъзоси Максанс Лакруани сотиб олиш вариантини кўриб чиқяпти.
Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «кўклар» 26 ёшли футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича дастлабки музокараларга киришган. Аввалроқ, ушбу трансфер қиймати тахминан 40 миллион еврони ташкил қилиши мумкинлиги хабар берилган эди.
Маълумот учун, Лакруа 2024 йилдан буён «Кристал Пэлас» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У инглиз клубига Германиянинг «Вольфсбург» жамоасидан кўчиб ўтган эди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган. Франциялик ҳимоячи якунланган 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда жами 55 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган.













