Италиянинг «Комо» клуби ҳимоячиси Хакобо Рамон фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
The Athletic нашрининг хабар беришича, 21 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Челси» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Испаниялик ҳимоячини «кўклар» таркибида кўришни шахсан жамоанинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо хоҳламоқда. Алонсо ва Рамон 2018/19 йилги мавсумда, мутахассис «Реал»нинг ўсмирлар жамоасини бошқарган маҳалда бирга ишлаган. Қайд этиш жоизки, Хакобо Рамон айнан Мадрид клуби академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
Хакобо Рамон 2025 йили 2 миллион евро эвазига «Реал»дан «Комо» клубига кўчиб ўтган эди. Унинг Италия жамоаси билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Футболчи якунланган 2025/26 йилги мавсумда «Комо» сафида барча мусобақаларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Нуфузли Transfermarkt портали Рамоннинг трансфер баҳосини 30 миллион еврога баҳоламоқда.













