Кириш Регистрация
17/07 20:00 Навбаҳор 2-3 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Уайт "Арсенал"ни АПЛнинг бошқа клубига алмаштириши мумкин

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Бен Уайт Премьер-лиганинг бошқа бир вакили эътиборига тушди.

28 ёшли футболчига "Эвертон" даъвогарлик қилмоқда. Arsenal Radar нашри берган маълумотларга кўра, "ирислар" бош мураббийи Дэвид Мойес англиялик ҳимоячини ўз ўйин тизимига идеал даражада мос келади деб ҳисобламоқда. Эҳтимолий трансфер қиймати тахминан 30 миллион фунт стерлингни (атрофида 35 миллион евро) ташкил этади.

Бен Уайт якунланган мавсумда Микель Артета жамоаси сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ва иккита голли узатмани ёздириб қўйди. Мавсум якунини эса футболчи тиззасидан олган жароҳати сабабли ўтказиб юборди. Ушбу жароҳат уни Англия терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионатига бориш имкониятидан ҳам маҳрум қилди.

Киритилди: 11:02, 25.06.2026.
Ўқилди: 948 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик