Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания 1-0 Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

"Ювентус" "Удинезе" дарвозабони Окойени сотиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" клуби "Удинезе"нинг нигериялик дарвозабони Мадука Окойе трансферини жиддий равишда кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда PM News нашри хабар бермоқда.

Италия клуби 26 ёшли футболчининг нархи борасида маълумот олиб улгурди. "Удинезе" ўз дарвозабони учун тахминан 15 миллион евро олмоқчи.

"Ювентус" кейинги мавсум учун янги дарвозабон қидирмоқда ва дастлаб "Астон Вилла" аъзоси Эмилиано Мартинес бўйича музокаралар олиб бораётган эди. Бироқ аргентиналик посбоннинг трансфери билан боғлиқ қийинчиликлар туринликларни Окойега эътибор қаратишга мажбур қилди ва у жамоанинг асосий мақсадларидан бирига айланди.

Якунланган мавсумда Окойе "Удинезе" сафида 30 та учрашувда майдонга тушди, уларнинг 10 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва жамоанинг А Серияда 10-ўринни эгаллашида муҳим рол ўйнади. Дисквалификация сабабли мавсум бошини ўтказиб юборганига қарамай, футболчи асосий таркибга ишонч билан қайтди ва бир нечта Европа клубларининг эътиборини тортди.

Киритилди: 18:56, 25.06.2026.
Ўқилди: 620 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик