"Лестер" клуби 16 ёшли вингер Жереми Монганинг трансфери бўйича Лондоннинг "Арсенал" клуби томонидан берилган таклифни рад этди. Бу ҳақда журналист Гэри Джейкоб хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, "канонирлар" 5,8 миллион евро миқдорида таклиф юборишган, бироқ рад жавобини олишган. "Тулкилар" ўз иқтидори учун 11,6 миллион евро ҳамда футболчининг кейинги сотувидан 15 фоиз улуш олмоқчи эканликлари таъкидланмоқда.
Якунланган мавсумда Монга барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 30 та учрашувда майдонга тушди, битта гол урди ва ўз ҳисобига иккита голли узатмани ёздириб қўйди.
2025/26 йилги мавсум натижаларига кўра, "Лестер" Чемпионшип турнир жадвалида 23-ўринни эгаллаб, Англиянинг учинчи кучли дивизионига тушиб кетди. Бундан ўн йил олдин клуб Англия чемпиони бўлган эди.













