Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси аъзосига бўлган қизиқишини кучайтирди

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳамда Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фелик Нмеча бир нечта топ-клублар радарларида турибди. Sky Germany нашри журналисти Патрик Бергернинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" футболчига бўлган қизиқишини сезиларли даражада кучайтирган.

Бундан ташқари, Феликснинг атрофидаги вазиятни "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ва Мадриднинг "Реал" клублари ҳам диққат билан кузатиб боришмоқда. Бироқ, айни дамда Нмеча бор эътиборини Жаҳон чемпионатидаги иштирокига қаратган.

25 ёшли Феликс Нмечанинг қиймати нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари томонидан 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчининг "Боруссия" билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 23:05, 25.06.2026.
Ўқилди: 1521 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик