Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Суарес: "Ямал ва Месси — бир-биридан фарқ қилади"

Баҳо:
+1 | -

"Барселона" клубининг собиқ ҳужумчиси Луис Суарес Ламин Ямал ва Лионель Мессининг ўзаро солиштирилиши ҳақида ўз фикрини билдирди.

18 ёшли испаниялик футболчини фаолиятининг илк кунлариданоқ Мессининг вориси деб аташмоқда. Уругвайлик форварднинг фикрича, бундай ўхшашликлар унчалик тўғри эмас.

"Ямални Месси билан солиштириш адолатдан эмас — улар бошқа-бошқа футболчилар. Тўғри, иккаласининг ҳам чап оёғи сеҳрли, иккиси ҳам ақл бовар қилмас даражада иқтидорли, лекин улар бир хил эмас. Умид қиламанки, кун келиб Ламин Лео даражасига етади", — дея 39 ёшли ҳужумчининг сўзларини келтиради BarcaTimes.

Ҳозирда Луис Суарес ва Лионель Месси "Интер Майами" клубида биргаликда тўп суришмоқда. Суарес "Барса"ни 2020 йилда, Месси эса ундан бир йил ўтиб тарк этган эди.

Киритилди: 08:33, 26.06.2026.
Ўқилди: 739 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик