Кириш Регистрация
17/07 20:00 Навбаҳор 2-3 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Суарес: "Альварес "Барселона"га тез мослашиб кетади"

Баҳо:
+ | -

"Интер Майами" ҳужумчиси Луис Суареснинг фикрига кўра, Хулиан Альварес "Барселона" учун жуда мос номзод ҳисобланади.

Мадриднинг "Атлетико" клубида тўп сураётган аргентиналик форвард "кўк-анорранглилар"нинг трансфер бозоридаги бош мақсади бўлиб турибди. Футболчининг ўзи ҳам каталонияликлар сафига қўшилишни истамоқда, бироқ "матрасчилар" ўз юлдузини сотишни хоҳлашмаяпти.

"Альварес тўпни жуда яхши назорат қилади, майдонда ажойиб ҳаракатланади — у "Барселона"га жуда тез мослашиб кетган бўларди. Унда Фликнинг ўйин услубига мослашиш учун барча зарур фазилатлар бор, аммо бу трансферни амалга ошириш осон бўлмайди, чунки Хулиан аллақачон топ-клубда ўйнаяпти", — дея фаолияти давомида ҳам "Барса"да, ҳам "Атлетико"да тўп сурган Суареснинг сўзларини келтиради Испания ОАВлари.

Миш-мишларга кўра, "Барселона" 26 ёшли футболчи учун тахминан 150 миллион евро таклиф қилиши мумкин.

Киритилди: 08:35, 26.06.2026.
Ўқилди: 1524 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик