Кириш Регистрация
18/07 20:00 Қизилқум 1-2 Динамо
18/07 20:00 Андижон 1-2 Сурхон
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Тер Штеген «Барселона»ни тарк этишга яқин турибди

Баҳо:
+ | -1

«Барселона» голкипери Марк-Андре тер Штеген яқин вақт ичида жамоасини ўзгартириши мумкин. 34 ёшли футболчи Амстердамнинг «Аякс» клубига ўтишга бир қадам қолди, деб хабар бермоқда журналист Хуан Хименес Сальвадо. Бу ўринда гап бўлажак мавсум якунига қадар мўлжалланган ижара шартномаси ҳақида бормоқда.

Марк-Андре тер Штеген ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида «Жирона»да ўтказган эди, бироқ у ерга ўтганидан кўп ўтмай жиддий жароҳат олгани сабабли деярли майдонга тушмади. «Барселона»да собиқ сардорга анчадан бери ишонч билдирилмаяпти — унинг кетиши деярли ҳал бўлиб улгурган эди. Дарвозабоннинг Каталония гранди билан амалдаги шартномаси тугашига ҳали икки йил бор.

Киритилди: 12:34, 26.06.2026.
Ўқилди: 1539 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик