«Ньюкасл»нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс Лондоннинг «Арсенал» клубига ўтмайди. Бу ҳақда журналист Марк Дуглас хабар бермоқда.
Манбага ишонадиган бўлсак, миш-мишларга қарамай, «зағизғонлар» «Арсенал» ёки бошқа бирор клубдан Гимараэснинг трансфери бўйича таклиф олишмаган. Шу билан бирга, агар таклиф тушган тақдирда ҳам, клуб ўз футболчисини сотиш ниятида эмаслиги таъкидланмоқда. Манбанинг қайд этишича, Гимараэснинг ўзи ҳам клубга содиқ қолгани сабабли «Ньюкасл» билан шартномани узайтиришни истамоқда.
28 ёшли ярим ҳимоячи 2022 йилдан бери «Ньюкасл» сафида тўп суриб келмоқда. Ортда қолган клуб мавсумида у барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушди, тўққизта гол урди ва саккизта голли узатмани амалга оширди.













