Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

«Роналдуга қарши ўйнаш — бу бир умрлик орзу» — Виталий Денисов

Баҳо:
+ | -

АҚШ, Канада ва Мекцикада бўлиб ўтаётган ЖЧ-2026 турнирининг гуруҳ босқичи 2-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Португалияга мағлуб бўлди. Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Виталий Денисов ушбу учрашув ҳамда Криштиану Роналдунинг ҳаракатлари ҳақида тўхталиб ўтди.

“Телевизор орқали ўйинларини томоша қилиб, унга қарши яшил майдонда тўп суришни орзу қилган ёш футболчиларимиз учун бу унутилмас воқеа бўлди. Роналду — футбол тарихидаги энг буюк ўйинчилардан бири. У гуруҳимиздаги ўйинда ҳам ўз сўзини айта олишини, ҳар қандай вазиятда ўйин тақдирини ҳал қила оладиган даражада хавфли эканини яна бир бор исботлади. Унинг майдонда борлигининг ўзи Португалия термасига қўшимча ишонч бағишлайди”, дейди Виталий Денисов.

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига тўхталар экан, Денисов гранд жамоаларга қарши ўйинлардаги тезлик ва босим келажакда футболчиларнинг ўсишига хизмат қилишини билдирди:

“Мундиалда осон ўйиннинг ўзи йўқ. Португалия каби гранд жамоаларга қарши ўйнаш йигитларимиз учун катта дарс. Тўғри, натижа биз кутгандек бўлмади, аммо жаҳон даражасидаги тезлик ва босимни ҳис қилиш келажакда терма жамоанинг ўсишига хизмат қилади. Энг муҳими — руҳан синиб қолмаслик ва навбатдаги ҳал қилувчи учрашувларга муносиб тайёргарлик кўриш”, деди Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ аъзоси.

Маълумот учун, К гуруҳида Колумбия 6 очко билан биринчи, Португалия 4 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Конго ҳисобида 1 очко мавжуд бўлса, Ўзбекистон ўтказилган икки турдан сўнг очко жамғармаган. 3-тур доирасидаги Конго ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув 28-июнь куни Тошкент вақти билан 04:30 да Атланта шаҳридаги “Мерcедес-Бенз” стадионида бўлиб ўтади.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 15:57, 26.06.2026.
Ўқилди: 780 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик