Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК

Рамушнинг «ПСЖ»дан «Милан»га эҳтимолий трансфер суммаси ошкор бўлди

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Гонсалу Рамуш фаолиятини «Милан»да давом эттириши мумкин.

«A BOLA» нашрига маълум бўлишича, 25 ёшли португалиялик футболчи «Милан»нинг устувор трансфер мақсади ҳисобланади. «Милан» парижликларга Рамуш учун бонуслар билан бирга 45 миллион евро таклиф қилгани таъкидланмоқда.

Футболчининг ўзига йилига 4 миллион евро маош билан тўрт ёки беш йиллик шартнома таклиф қилинади. Рамуш — «Милан»нинг янги бош мураббийи Рубен Аморимнинг биринчи истаги эканлиги алоҳида қайд этилган.

Ортда қолган клуб мавсумида Рамуш барча турнирларда 45 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва ўз ҳисобига иккита голли узатмани ёзиб қўйди.

Киритилди: 16:42, 26.06.2026.
Ўқилди: 1105 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик