Мадриднинг «Атлетико» клуби 34 ёшли ярим ҳимоячиси Коке фаолиятини АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Маттео Моретто хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, «Атланта Юнайтед» вакиллари тажрибали испанияликни МЛСга кўчиб ўтишга кўндириш учун жуда қаттиқ ҳаракат қилишмоқда. Миш-мишларга қараганда, ушбу битимда якуний сўз айнан футболчининг ўзиники бўлади.
Коке 2011 йилдан бери «Атлетико» сафида тўп суриб келмоқда. Ортда қолган мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда жами 56 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt экспертлари испаниялик футболчининг трансфер қийматини 5 миллион еврога баҳоламоқда.













