"Милан" вице-президенти Адриано Галлиани жамоа сардори Риккардо Монтоливо бўлиб қолишини тасдиқлади. "Реал"дан қайтган яримҳимоячи Кака эса вице-сардор бўладиган бўлди.
Қайд этиш жоиз, жамоанинг охирги ўйини - "Кьяссо" билан ўртоқлик учрашувида терма жамоа аъзолари иштирок этишмаганди ва унда сардорлик боғичи бразилияликка ишониб топширилганди.
"Кака яхши формада экани кўриниб турибди. Ҳужум чизиғимиз энди айниқса зўр.
Жамоа сардори масаласига келсак, боғич Монтоливода қолаверади. Бразилиялик ҳужумчимиз эса унинг ўринбосари бўлади", деди Галлиани Tmw`га интервью бераркан.













