Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

«Асосий мақсад — биринчи ғалаба ва халқни хурсанд қилиш». Каннаваро ва Шомуродов Конго ДР билан ўйин олдидан нималар деди?

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги тури олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ва жамоа сардори Элдор Шомуродов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда бўлажак рақиб, таркибдаги ўзгаришлар ва турнирдаги асосий мақсадлар ҳақида сўз борди.

Рақиб ҳақида

Бош мураббий Фабио Каннаваро бўлажак рақибнинг кучли томонларини эътироф этар экан, жамоа фақат ғалаба учун майдонга тушишини таъкидлади:

«Конго ҳам жуда ажойиб, тажрибага эга ва жисмоний жиҳатдан яхши шаклланган жамоа. Бироқ биз уларни ютиш учун ҳаракат қиламиз. Эртага ўйин бошқача бўлади, чунки биз аллақачон иккита энг юқори даражадаги рақиблар билан ўйнаб бўлдик. Охирги ўйин ҳам осон кечмади, уни диққат билан таҳлил қилдик».

Дарвозабонлар ротацияси хусусида

Италиялик мутахассис ўтган баҳсда дарвоза чизиғида амалга оширилган кутилмаган ўзгариш ва Ўткир Юсуповнинг захирада қолдирилиши сабабига ҳам тўхталиб ўтди:

«Биринчи баҳсда Юсупов яхши ўйин кўрсатган эди. Биз шунчаки бошқа дарвозабонимизга ҳам имконият беришни хоҳладик. Сабаби бизда юқори даражадаги 3 та дарвозабон бор».

«Асосий мақсад — халқимизни хурсанд қилиш»

Терма жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродов эса футболчиларнинг кайфияти ва мусобақадаги бош вазифа ҳақида гапирди:

«Асосий мақсадимиз — бизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб турган халқимизни хурсанд қилиш. Турнирдаги биринчи голимизни уриб бўлдик, эндиги вазифамиз — дастлабки ғалабага эришиш», — деди Шомуродов.

Жаҳон чемпионатидаги тажриба

Мураббийнинг фикрича, ушбу йирик турнир жамоанинг келажакдаги ўсиши учун бебаҳо мактаб вазифасини ўтамоқда:

«Биз Жаҳон чемпионатида жуда кўп нарсани ўрганмоқдамиз. Бу турнирда жамоа сифатида ўсишимиз мумкин, чунки энг юқори даражадаги рақибларга қарши ўйнаб келдик. Эртанги баҳс ҳам бизнинг янада ривожланишимизга хизмат қилади».

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:49, 27.06.2026.
Ўқилди: 2225 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик