Кириш Регистрация
18/07 20:00 Қизилқум 1-2 Динамо
18/07 20:00 Андижон 1-2 Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Лам Нагельсманни «Бавария» футболчисини Германия терма жамоаси асосий таркибидан четлатишга чақирди

Баҳо:
+2 | -

Германия терма жамоасининг машҳур собиқ футболчиси Филипп Лам ЖЧ-2026да Германия терма жамоаси таркибида ўзгартириш қилишни таклиф этди. Собиқ ҳимоячи «Бавария» ярим ҳимоячиси Александр Павловичнинг мундиалдаги ўйинларидан норози.

«Ярим ҳимоя, айниқса, барқарор бўлмади. Очиғини айтсам, Павлович ушбу турнирда таассурот қолдирмаяпти — мен унинг ижросида жуда кўп кераксиз тўп йўқотишларини пайқадим. У позицияни энг яхши тарзда танлай олмаяпти. Мен майдон марказига кўп йиллар давомида ҳам «Бавария»да, ҳам терма жамоада ярим ҳимояда ўйнаган Йозуа Киммихни ўтказган бўлардим. У жамоага барқарорлик бағишлаган ва Нмеча билан жуда яхши жуфтлик ҳосил қилган бўларди. Ҳимоянинг ўнг қанотига эса Вальдемар Антонни қўйган бўлардим. Ҳимояда ўйнаш Киммихга унчалик фойда келтирмаяпти», — дея Ламнинг Kicker нашрига берган интервьюсидан сўзларини келтирмоқда.

29 июнь куни Германия терма жамоаси ЖЧ-2026нинг 1/16 финал учрашувида Парагвайга қарши майдонга тушади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 01:30 да бошланади.

Киритилди: 12:40, 28.06.2026.
Ўқилди: 1108 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик