Испаниялик футболчи Алехандро Гримальдо Леверкузеннинг «Байер» клубини Мадриднинг «Атлетико»сига алмаштирди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, клублар трансфер келишувини якунлашган. Испания терма жамоасининг 30 ёшли ҳимоячисини сотиб олиш «Атлетико»га 15 миллион евро ҳамда бонус тўловлари эвазига тушади. Футболчининг «матрасчилар» билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган бўлиб, унда яна бир мавсумга узайтириш опцияси ҳам мавжуд бўлади.
Якунланган мавсумда Гримальдо барча мусобақаларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, Гримальдо — «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У Испанияда бошқа жамоалар сафида тўп сурмаган бўлса-да, фаолияти давомида «Бенфика» ва «Байер» клубларида ўйнаган.













