«Пари Сен-Жермен» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ли Кан Ин Мадриднинг «Атлетико» клубига ўтишга бир қадам қолди.
Парижликлар ва «матрасчилар» трансфер шартлари бўйича келишувга жуда яқин туришибди, деб хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. 25 ёшли ўйинчининг ўзи Испания клуби билан шахсий шартнома шартларини келишиб бўлган.
Ли Кан Ин бундан аввал ҳам Ла Лигада тўп сурган: у Францияга кўчиб ўтишдан олдин «Валенсия» ва «Мальорка» шарафини ҳимоя қилган. Якунланган мавсумда жанубий кореялик футболчи Луис Энрике қўл остида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйди. Transfermarkt портали ушбу универсал хавбекнинг трансфер қийматини 28 миллион еврога баҳоламоқда.













