«Ювентус» ҳужумчиси Душан Влахович ўз вакиллари орқали Мадриднинг «Реал» клубига таклиф қилинди. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар берди.
«Ювентус» билан шартномаси якунланиб бораётган 26 ёшли форвард, шунингдек, «Барселона» ва «Атлетико» клубларига ҳам таклиф этилган. Манбанинг таъкидлашича, Мадрид клуби бу вариантга нисбатан хотиржам муносабатда бўлмоқда. «Реал» раҳбарияти жорий трансфер ойнасида янги марказий ҳужумчи сотиб олишни устувор вазифа деб ҳисобламаяпти.
Мадридликлар таркибдаги мавжуд ижрочиларга, жумладан Килиан Мбаппе ҳамда ижарадан қайтаётган Эндрикка ишонч билдиришмоқчи. Бу эса Влахович учун таркибда деярли жой қолдирмайди.
Якунланган мавсумда 26 ёшли Влахович 23 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган эди.













