«Торино»нинг 23 ёшли ярим ҳимоячиси Чезаре Казадеи Лондоннинг «Челси» клубига қайтиши мумкин. Бу ҳақда TUTTOmercatoWEB нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, Лондон клуби 2025 йилнинг февраль ойида жамоани тарк этган Казадеининг трансфери устида аллақачон иш бора бошлаган. «Челси» таркибни қайта қуришни давом эттирмоқда ва 23 ёшли италиялик футболчи бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда.
«Челси» Казадеини 2022 йилда «Интер»дан сотиб олган эди, бироқ 2025 йилнинг бошида уни «Торино»га сотиб юборган. Ярим ҳимоячи «аристократлар»нинг асосий жамоаси сафида бор-ёғи 17 та ўйинда майдонга тушган ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб тура олмаган.
Якунланган мавсумда Казадеи барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 36 та учрашувда иштирок этди ва 7 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди.
Футболчининг трансфер бозоридаги баҳоси Transfermarkt портали маълумотларига кўра 15 миллион еврони ташкил этади.













