Лиссабоннинг «Бенфика» клуби «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси Клеман Ленгле билан шартнома имзолайди. Бу бўлажак трансфер ҳақида инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Ленгле 31 ёшда бўлиб, унинг трансфер ҳуқуқи Мадриднинг «Атлетико» клубига тегишли. Унинг «матрасчилар» билан амалдаги шартномаси яна икки йилга мўлжалланган.
Қайд этилишича, трансфер борасида барча томонлар аллақачон ўзаро келишувга эришишган. Ҳимоячининг «Бенфика» билан имзолайдиган шартномаси уч йилга мўлжалланади.
Якунланган мавсумда «бургутлар»нинг бўлажак янги аъзоси «Атлетико» таркибида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, Лангле фаолияти давомида «Барселона»дан ташқари Франциянинг «Нанси», Испаниянинг «Севилья», шунингдек, Англиянинг «Тоттенхэм» ва «Астон Вилла» клубларида ҳам тўп сурган.













