Кириш Регистрация
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР 0-1 Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония
30/06 01:30 Германия - Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия

«Барса» Венесуэладаги зилзиладан жабрланганларга ёрдам бериш учун маблағ йўналтиришни бошлади

Баҳо:
+2 | -

«Барселона» клуби Венесуэлада содир бўлган ва мамлакатда гуманитар инқирозни келтириб чиқарган зилзиладан жабр кўрганларга ёрдам бериш мақсадида хайрия маблағларини йиғиш кампанияси бошланганини эълон қилди.

24 июнь куни Венесуэлада 7,2 ва 7,5 магнитудали иккита вайронкор зилзила юз берди. Айни пайтга келиб ҳалок бўлганлар сони 1400 нафардан ошди, бир неча минг киши жароҳатланди.

Каталония клуби хайрия фондига дастлабки ёрдам сифатида 100 минг евро миқдорида маблағ ажратади. Йиғилган пуллар инқироз ҳудудида фавқулодда ёрдам кўрсатиш билан шуғулланувчи, жумладан, жабрланганларни озиқ-овқат ва сув билан таъминлаётган ташкилотларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Клуб расмий сайтидаги маълумотларга кўра, «кўк-анорранглилар» мухлислари «Барселона»нинг расмий дўконларидан харидларни амалга оширишда ҳисобдаги суммани яхлитлаш орқали хайрия қилишлари мумкин бўлади.

Киритилди: 23:18, 28.06.2026.
Ўқилди: 795 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик