Бразилия терма жамоаси вингери Винисиус ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЖЧ-2026 нинг ортда қолган гуруҳ босқичида рақиб жарима майдончаси ичида тўпга энг кўп тегиниш борасида яққол пешқадамга айланишди.
Ҳар икки футболчи рақиб хавфли ҳудудида 27 тадан ҳаракатни амалга оширган. Мусобақанинг учта учрашувида Винисиус ўз ҳисобига 5 (4+1) очко ёздириб қўйган бўлса, Мбаппеда бу кўрсаткич 6 (4+2) баллни ташкил этмоқда. Ушбу самарадорлик тизимида франциялик футболчи Аргентина терма жамоаси аъзоси Лионель Месси (6+0) билан биргаликда биринчи ўринни бўлишиб турибди.
Рақиб жарима майдончасида тўпга тегиниш бўйича Кенан Йилдиз (Турция) ва Жонатан Дэвид (Канада) 26 тадан ҳаракат бажаришган. Микель Ойарсабаль (Испания) ҳисобида 25 та, Бреэль Эмболода (Швейцария) 23 та, Жамал Мусиалада (Германия) 21 та ҳамда Жуд Беллингем (Англия), Кай Хавертц (Германия) ва Усман Диоманде (Кот-д′Ивуар) ҳисобида 20 тадан шундай кўрсаткич мавжуд.













