Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

«Ноттингем Форест» «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Кёртис Жонсга қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Кёртис Жонс «Ноттингем Форест»нинг қизиқишлар доирасига кирди. Мерсисайд клуби раҳбарияти Витор Перейра жамоасидан бўлаётган изчил қизиқишдан хабардор. «Ноттингем» Эллиот Андерсонни «Манчестер Сити»га сотганидан сўнг майдон марказини кучайтириш учун номзод қидирмоқда, дея хабар беради журналист Бен Жейкобс ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Аввалроқ Жонснинг трансфери бўйича Миланнинг «Интер» клуби таклиф билан чиққан эди, бироқ уларнинг 21,5 миллион фунтлик (24,9 миллион евро) сўрови рад этилган. «Ливерпуль» футболчини 40 миллион фунтга (46,4 миллион евро) баҳоламоқда. Агар сўралган маблағ таклиф қилинмаса, клуб ярим ҳимоячини ўз таркибида сақлаб қолади.

Жонснинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Шунингдек, «Ноттингем Форест» муқобил вариант сифатида ўз раҳбариятидан трансферини сўраган «Тоттенхэм» хавбеки Лукас Бергвалль номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.

Киритилди: 08:39, 29.06.2026.
Ўқилди: 489 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик