Леверкузеннинг «Байер» клуби ҳимоячиси Алехандро Гримальдо яқин вақт ичида «Атлетико» билан меҳнат шартномасини имзолайди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, испаниялик футболчи душанба куни, яъни 29 июнь санасида «матрасчилар» билан 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома тузади. Манбага кўра, ушбу трансфер учун «Байер» тахминан 20 миллион евро атрофида маблағ олади. Бу маълумот тўлиқ тасдиқлангани алоҳида таъкидланган.
Якунланган мавсумда Гримальдо барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда 46 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 14 бор ишғол этди ва 12 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Қайд этиш лозимки, айни кунларда Гримальдо Испания терма жамоаси сафида ЖЧ-2026 мусобақасида иштирок этмоқда.













