«Болонья» клуби ва Колумбия миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Жон Лукуми «Ювентус»нинг устувор трансфер нишонлари қаторида қолмоқда.
Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, «кекса синьора» 28 ёшли футболчи учун 15 миллион евро ҳамда бонус тариқасида яна 3 миллион евро таклиф қилган, бироқ «Болонья» бу таклифга рад жавобини берган. «Россоблу» раҳбарияти футболчининг сотувидан камида 28 миллион евро ишлаб олишни кўзламоқда.
Жон Лукумининг амалдаги шартномаси бир йилдан сўнг якунига етади, шу сабабли «Ювентус» раҳбарияти «Болонья» барибир ўз молиявий талабларини пасайтиришини кутмоқда. Ортда қолган мавсумда футболчи А Серия доирасида 29 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди. Айни пайтда бўлиб ўтаётган ЖЧ-2026 мусобақасида эса марказий ҳимоячи Колумбия терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги барча учта ўйинида асосий таркибда майдонга тушди.













