«Пари Сен-Жермен» клуби муваффақиятли мавсумдан сўнг таркибни янада кучайтириш устида иш олиб бормоқда.
Парижликлар яна бир бор Чемпионлар лигаси ва Франция чемпионатида ғолиб чиқишди, бироқ улар ривожланишдан тўхтаб қолмасликка ҳаракат қилишмоқда. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, клуб раҳбарияти айни пайтда янги марказий ҳимоячи сотиб олиш устида ишламоқда. Аввалроқ «ПСЖ»нинг ҳимоя иккала қанотини ҳам кучайтириш режалари ҳақида хабар берилган эди — унда Нуну Мендеш ва Ашраф Ҳакимийга муносиб ўринбосарлар таклиф этилиши назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике қўл остида «ПСЖ» кетма-кет икки марта Чемпионлар лигасида зафар қучди, ваҳоланки бунгача Париж клуби ушбу энг нуфузли еврокубок тожини бирор марта ҳам қўлга кирита олмаган эди.













