«Бавария» клубига тегишли бўлган дарвозабон Александр Нюбель Туркиянинг «Бешиктош» клуби билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Sky Germany нашри хабар бермоқда.
Футболчи яқин вақт ичида ўз келажаги борасида якуний қарорга келиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Нюбель «Бавария»ни тарк этиб, ижара асосида «Штутгарт» клубига кўчиб ўтган эди. Бироқ футболчининг трансфер ҳуқуқлари ҳанузгача мюнхенликларга тегишли ҳисобланади.
Ортда қолган мавсумда Александр Нюбель «Штутгарт» сафида барча мусобақаларда 49 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу ўйинларда голкипер ўз дарвозасидан 70 та тўп олиб чиққан бўлса, 14 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.













