Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

«Ҳаёт шундай тузилган — биз қариймиз»: Ромарио Роналдунинг ЖЧ-2026 даги ўйинига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Ромарио португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Жаҳон чемпионати — 2026 дан кейин фаолиятини якунламаслиги керак, деб ҳисоблайди.

«Одамлар Роналдуни борича қабул қилишлари керак, аммо шу билан бирга, бугунги Криштиануни унинг 28 ёки 30 ёшлик пайти билан солиштириб бўлмаслигини ҳам тушунишлари лозим. Ҳаёт шундай тузилган: биз қариймиз, тажрибалироқ бўламиз. Уни ўрнида бўлганимда, мен ҳам тўхтамаган бўлардим. То 1000 та гол урмагунимча давом этаверган бўлардим», — дея Ромарионинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Шимолий Америкадаги мундиалда 41 ёшли Роналду гуруҳ босқичининг учта учрашувида майдонга тушди ва Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига дубль қайд этишга муваффақ бўлди. Португалияликлар «К» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллашди — 1/16 финалда уларни Хорватия миллий терма жамоаси кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 нинг финал учрашуви 19 июль куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 18:01, 29.06.2026.
Ўқилди: 1155 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик