Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Олисе бошқа клубларнинг қизиқиши туфайли «Бавария» раҳбарияти билан гаплашиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Бавария» вингери Майкл Олисе Мюнхен клуби раҳбарияти билан бошқа жамоалар томонидан бўлаётган қизиқишлар билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиб олмоқчи.

Франция терма жамоаси футболчиси Мадриднинг «Реал» ва Франциянинг «ПСЖ» клублари қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.

AS нашрининг маълумотларига кўра, Олисе «Бавария» раҳбарияти унинг вазияти ҳақида қандай фикрда эканини билишни ва мюнхенликлар уни қанчалик қадрлашига ишонч ҳосил қилишни истамоқда.

Олисе ва унинг атрофидагилар Жаҳон чемпионати якунланганидан кейин вазиятни хотиржам таҳлил қилиб, кейинчалик қандай йўл тутиш бўйича бир қарорга келишмоқчи.

Германия клуби эса Олисе улар билан гаплашиб олмоқчи эканидан хабардор ва унинг шахси атрофидаги турли миш-мишлар футболчига таъсир ўтказаётганидан шубҳаланмоқда.

Киритилди: 19:40, 29.06.2026.
Ўқилди: 1368 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик