Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Ирландия — Исроил учрашуви томошабинларсиз ўтадиган жой маълум қилинди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Миллатлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган Ирландия ва Исроил терма жамоалари ўртасидаги учрашув Сербияда бўлиб ўтади. Баҳс 4 октябрь куни Бачка-Топола шаҳрида ўтказилади.

Ирландия футбол ассоциацияси матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ўйин стадионга томошабинлар киритилмаган ҳолда ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув жойининг ўзгартирилишига ирландларнинг хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳамда мамлакатдаги радикаллашган аҳоли кайфиятини инобатга олиб, УЕФАга қилган мурожаати сабаб бўлган.

Жавоб учрашуви ҳам нейтрал майдонда — Венгриянинг Дебрецен шаҳрида бўлиб ўтади. Ирландия томони Фаластин можаросини важ қилиб кўрсатган ҳолда, Исроилни мусобақалардан четлатишни талаб қилган эди.

Ўз навбатида, ФИФА халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан ҳудуд мақомининг ноаниқлигини важ қилиб, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Исроил клубларини четлатмаслик ҳақида қарор чиқарган.

Киритилди: 23:14, 29.06.2026.
Ўқилди: 760 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик