Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Невилл Кейннинг асосий устунлиги нимада эканлигини айтди

Баҳо:
+ | -

Ўз вақтида Англия терма жамоаси сафида тўп сурган Гари Невилл Мюнхеннинг «Бавария» клуби марказий ҳужумчиси Харри Кейннинг даражасини юқори баҳолади.

«Кейн — максимал даражада ишончли бўла оладиган футболчи. Футболда ҳам, ҳаётда ҳам барқарор ишончлилик жуда муҳим. Сиз ўзингиз тўлиқ ишонадиган ва сиз учун майдонда борини берадиган футболчиларга эҳтиёж сезасиз. У ақл бовар қилмас даражада кучли ва сиз ундан нима кутиш мумкинлигини аниқ биласиз», — дея Невиллнинг сўзларини келтиради Sky Sports нашри.

Эксперт Англия терма жамоаси етакчиси Жаҳон чемпионати — 2026 нинг плей-офф босқичига тайёр бўлишига умид билдирди.

АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қилаётган жорий мундиалда 32 ёшли ҳужумчи аллақачон 3 та гол уришга улгурди. У 1/16 финал доирасидаги Конго ДР терма жамоасига қарши баҳсда ўз голлари сонини янада оширишга ҳаракат қилади.

Киритилди: 23:17, 29.06.2026.
Ўқилди: 735 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик