Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Милан» «Спортинг»нинг муҳим ҳимоячисини ўз нишонига олди

Баҳо:
+ | -

«Спортинг»нинг 24 ёшли марказий ҳимоячиси Гонсалу Инасиу «Милан»нинг қизиқишлари доирасига тушган. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, Инасиу — «Милан» таркибини кучайтириш учун кўриб чиқилаётган учта асосий вариантдан бири ҳисобланади. Италия клубининг янги бош мураббийи Рубен Аморим янги ҳимоячи сотиб олмоқчи. Ҳозирча клуб ичида эҳтимолий номзодлар бўйича муҳокамалар кетмоқда.

Бироқ Инасиуни қўлга киритиш жуда қийин бўлиши айтилмоқда, чунки у «Спортинг»нинг асосий ва ўта муҳим футболчиси ҳисобланади.

2025/26 йилги мавсумда Инасиу барча мусобақаларда 46 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 14:41, 30.06.2026.
Ўқилди: 670 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик