Арманистонлик ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян Миланнинг «Интер» клуби билан ҳамкорликни узайтирди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, ярим ҳимоячининг «нерадзурри» билан янги меҳнат шартномаси кейинги йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Мхитаряннинг иш ҳақи икки миллион евро ва қўшимча бонусларни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли футболчи Милан жамоасида 2022 йилнинг ёзидан бери тўп суриб келмоқда.
Италия А Сериясининг якунланган мавсумида Мхитарян 30 та ўйинда майдонга тушди. Ярим ҳимоячи 4 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.













