Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида ўзининг ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани қанча суммага сотиши мумкинлиги маълум бўлди.
Diario AS нашри берган маълумотга кўра, «Реал» агар 60 миллион евро миқдорида таклиф олса, 23 ёшли француз футболчисини қўйиб юборишга тайёр. Айни дамда «ПСЖ» ва «Милан» ярим ҳимоячига қизиқиш билдираётган клублар қаторидан жой олган. Тез орада Камавинга «Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо билан суҳбат ўтказиши кутилмоқда.
Якунланган мавсумда Камавинга барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Ярим ҳимоячининг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган.













