Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Ўзбекистон Президенти ЖЧ-2026даги дебютдан сўнг терма жамоани қўллаб-қувватлашга чақирди

Баҳо:
+ | -1

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев миллий терма жамоанинг футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебют иштирокидан сўнг айбдорларни қидирмасликка ва футболчиларни танқид қилмасликка чақирди. Ўзбекистон терма жамоаси турнирнинг гуруҳ босқичида Колумбия (1:3), Португалия (0:5) ва ДР Конго (1:3) жамоаларига имкониятни бой бериб, плей-офф босқичига йўл ололмади.

«Миллий терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатидаги иштироки юзасидан турли фикрлар билдирилмоқда. Лекин Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган футболчиларимизга нисбатан ҳис-туйғуларга берилиб эътироз билдириш ва улардан айбдор қидириш — халқимиз феъл-атворига мос эмас. Аксинча, бугун уларни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ қўллаб-қувватлашимиз ва жанговар руҳини кўтаришимиз жуда муҳим», — деди Мирзиёев.

Давлат раҳбари Португалия, Колумбия ва ДР Конго терма жамоалари билан ўйинлар ўзбекистонлик футболчиларга қимматли тажриба тақдим этганини ҳамда дунё биринчилиги муҳитини ҳис қилиш имконини берганини таъкидлади. Президент, шунингдек, Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродов Ўзбекистон терма жамоаси тарихида жаҳон чемпионатларидаги илк голларни киритиб, мухлисларга ёрқин туйғуларни тақдим этганини эслатиб ўтди.

«Келгуси йилнинг январь ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақасига тайёргарлик ҳозирдан бошланади. Биз жамоамизга ишонамиз ва бутун мамлакат бўлиб уларни ушбу турнирда ҳам қўллаб-қувватлаймиз!» — дея қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.

Жаҳон чемпионати ўз тарихида илк бор 48 та миллий терма жамоа иштирокида учта мамлакат — АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтмоқда. Турнир 19 июль куни якунига етади.

Киритилди: 16:02, 30.06.2026.
Ўқилди: 1439 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик