«Кёльн» клубининг 19 ёшли вингери Саид Эль-Мала АПЛга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Футболчининг ҳаракатларини «Ливерпуль» диққат билан кузатиб бормоқда. «Қизиллар» Муҳаммад Салоҳга ўринбосар қидиришни давом эттиришмоқда. Эль-Мала «РБ Лейпциг» аъзоси Ян Диомандега муқобил вариант сифатида кўрилмоқда. ОАВ маълумотларига кўра, ивуарлик футболчи «ПСЖ»га ўтишга қарор қилган.
Саид Эль-Малага шунингдек, «Челси», «Брентфорд» ва «Брайтон» клублари томонидан ҳам қизиқишлар бор. Якунланган мавсумда футболчи 36 та учрашувда майдонга тушди. Уларда вингер 13 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.













