Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Германия терма жамоасининг баъзи футболчилари 6-пенальтини тепишдан бош тортишган

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоасида жаҳон чемпионати 1/16 финали доирасида Парагвайга қарши кечган баҳсда олтинчи пенальтичини аниқлашда қийинчиликлар юзага келган.

Юлиан Нагельсманн шогирдлари жанубий америкаликларга пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб (1:1, пенальтилар бўйича — 3:4), турнирни эрта тарк этди. Ҳал қилувчи 11 метрлик зарбани Жонатан Та голга айлантира олмади.

Bild нашрининг ёзишича, пенальтилар серияси бошланишидан олдин немис жамоасининг бир нечта футболчиси 6-бўлиб зарба бериш масъулиятидан бош тортган. Ўша вазиятда майдонда Та ва дастлабки 5 та зарбани ижро этган футболчилардан ташқари қуйидаги ўйинчилар бўлган: Леон Горетцка, Вальдемар Антон, Натаниэль Браун, Малик Тиав, Мануэль Нойер.

Қайд этилишича, бу Жонатан Та учун фаолиятидаги илк пенальти зарбаси бўлган.

Киритилди: 16:32, 30.06.2026.
Ўқилди: 1485 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик