Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

«Барселона» де Йонгнинг Жаҳон чемпионатидаги ўйинидан қониқиш ҳосил қилди

Баҳо:
+ | -

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалидаёқ ўз юришини тўхтатган бўлса-да, «Барселона» клуби ярим ҳимоячи Френки де Йонгнинг турнирдаги иштирокини ижобий баҳолади. Бу ҳақда sport.es нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, каталонияликлар Роналд Куман жамоасининг етакчиларидан бири бўлган нидерландиялик футболчининг индивидуал ўйинидан мамнун бўлишган. Қайд этилишича, де Йонг мусобақа давомида яна бир бор ўз устунликларини намойиш эта олган: майдон марказини ишончли назорат қилган, тўпни олдинга чиқариш ва рақиб ҳимоясини ёриб ўтувчи узатмаларни амалга оширишда фаоллик кўрсатган.

«Барселона» раҳбарияти айниқса Марокашга қарши кечган баҳсга алоҳида эътибор қаратган. Ярим ҳимоячи яқиндаги жароҳатлардан кейинги хавотирларга қарамай, жисмоний юкламани аъло даражада кўтариб, майдонда тўлиқ 120 дақиқа ҳаракат қилган.

Нидерландия терма жамоаси турнирни тарк этгач, футболчи қисқа муддатли таътилга йўл олади ва шундан сўнг Ҳанси Флик қўл остидаги жамоанинг мавсум олди йиғинларига келиб қўшилади.

Киритилди: 17:22, 30.06.2026.
Ўқилди: 1082 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик