«Тоттенхэм» дарвозабон Антонин Кински билан шартнома узайтирилганини эълон қилди. Бу ҳақда Лондон клубининг расмий сайтида маълум қилинган.
«Мен жуда бахтлиман ва клуб томонидан ишончни ҳис қиляпман. Бундан бир ярим йил аввал шу ерга келганимда, мақсадим таркибдан жой эгаллаш ва ҳар ҳафта майдонга тушиш эди. Барчамиз муваффақиятли мавсум ўтказа олишимизга ишонамиз ва мен жамоа муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман», — деди дарвозабон.
23 ёшли голкипер инглиз клубига 2025 йилнинг январида Праганинг «Славия» жамоасидан ўтган эди. У Лондон клуби сафида умумий ҳисобда 20 та ўйин ўтказиб, уларнинг олтитасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.













