Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

«Барселона» ҳимоячиси билан шартномани узайтирганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби марказий ҳимоячиси Андреас Кристенсен жамоа билан янги меҳнат шартномасига имзо чекди. Бу ҳақда «кўк-анорранглилар» матбуот хизмати расман маълум қилди.

30 ёшли даниялик футболчининг клуб билан аввалги келишуви шу йилнинг июнь ойи якунида тугаган эди. Янги шартнома эса 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Маълумот учун, Андреас Кристенсен 2022 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Якунланган мавсумда у жароҳатлари сабабли барча мусобақаларда бор-йўғи 18 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Умумий ҳисобда эса тажрибали ҳимоячи каталонияликлар либосида 98 та баҳсда қатнашиб, 5 та гол ва 3 та ассист муаллифига айланган.

Киритилди: 13:24, 01.07.2026.
Ўқилди: 1078 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик