Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Ибрагимович заиф томони йўқ терма жамоани айтди

Баҳо:
+ | -

Швециялик машҳур собиқ ҳужумчи Златан Ибрагимович Франция терма жамоасининг кучи ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди. «Учранглилар» 1/16 финал учрашувида шведларга ҳеч қандай имконият қолдирмай, жавобсиз учта гол уришди.

«Мен буни ўйин олдидан ҳам айтгандим ва ҳозир ҳам ушбу Франция терма жамоасида бирон бир заиф томонни кўрмаяпман. Уларнинг ҳужум чизиғидаги исталган вакили ўйин тақдирини бир ўзи ҳал қилишга қодир. Олисе гол урмади, лекин унда Мбаппе ва Дембеледа йўқ бўлган майдонни кўриш қобилияти бор, ваҳоланки улар турли хел фазилатларга эга ўйинчилардир.

Франция қанчалик узоққа боришини кўрамиз, лекин бу даҳшатли жамоа. Унда дунёнинг энг яхши бешта ҳужумкор футболчисидан уч нафари — Мбаппе, Дембеле ва Олисе тўп сурмоқда. Қолган икки нафари — Ямаль ва Ҳоланд. Месси эса ўз тоифасида, шунинг учун уни ҳисобга олмаяпман», — дея Ибрагимовичнинг сўзларини келтиради The Touchline.

1/8 финалда французлар Парагвай билан тўқнаш келишади.

Киритилди: 14:56, 01.07.2026.
Ўқилди: 1964 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЖЧ-2026 дан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки футболчисининг нархи ошди [4934]

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [4873]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [3900]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [2960]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2505]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2273]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [2269]

Ла Лига қоидалари сабаб «Барселона»нинг янги аъзоси Карим Адейеми севимли рақамидан маҳрум бўлди [2248]

Ольмо Испанияга Жаҳон кубоги топширилаётганда юз ўгириб олган аргентиналиклар ҳақида гапирди [2227]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2175]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик