Лиссабоннинг «Спортинг» клуби сардори Мортен Юльманн фаолиятини Мадриднинг «Атлетико» клубида давом эттиришга тайёр.
«Матрасчилар» 27 ёшли футболчи билан шартнома шартлари бўйича келишувга эришдилар, дея хабар бермоқда Atletico Universe Португалиянинг йирик нашрларига таянган ҳолда. Эндиги навбат клубларга — улар трансфер тафсилотларини ўзаро келишиб олишлари керак. Мавжуд маълумотларга кўра, «Спортинг» ярим ҳимоячи учун тахминан 40 миллион евро талаб қилмоқда.
Мортен Юльманн 2023 йилдан буён Лиссабон жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда даниялик футболчи 45 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 6 та голли узатма ёздириб қўйган.













