Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария - Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Погба айни дамда ЖЧ-2026нинг энг яхши ҳужумчисини айтди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси собиқ футболчиси Поль Погба 2026 йилги жаҳон чемпионатида қайси ҳужумчи энг яхши ўйин кўрсатаётганини маълум қилди.

«Монако» ярим ҳимоячиси ўз миллий жамоасидаги собиқ жамоадоши Килиан Мбаппени алоҳида эътироф этди. «Учранглилар» сардори Швецияга қарши кечган 1/16 финал учрашувида (3:0) дубль қайд этган эди.

«Ҳужумчилар орасида менинг танловим — бу Мбаппе. У билан бирга ўйнаганингизда, у ўйин тақдирини бир ўзи ўзгартириб юбориши мумкинлигини тушунасиз. У тўпни қабул қилиб, ҳаммасини ёлғиз ўзи бажаришга қодир — бошқа ҳеч ким буни бундай қила олмайди. Мен ушбу таърифга мос келадиган бошқа бирор бир футболчини билмайман», — дея Погбанинг сўзларини келтиради Madrid Zone.

Килиан Мбаппе айни пайтда Лионель Месси билан бирга ЖЧ-2026 тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда — ҳар икки футболчи ҳам турнирда олтитадан гол уришга улгурган.

Киритилди: 16:11, 01.07.2026.
Ўқилди: 676 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик