Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария - Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Коке «Атлетико» билан шартномасини узайтиргани ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Яқинда Мадриднинг «Атлетико» клуби марказий ярим ҳимоячиси Коке ўз жамоаси билан шартнома муддатини узайтиргани маълум бўлган эди. Кейинги мавсум «матрасчилар» таркибидаги 18-мавсуми бўладиган испаниялик футболчи ушбу воқеа борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳаётим мазмунига айланган клубда яна бир мавсум қола олишим — мен учун катта фахр. Майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам жамоадошларимга ёрдам бераётганимдан фахрланаман. Умид қиламанки, бу шунчаки яна бир йил бўлиб қолмайди, балки бундай мавсумлар ҳали кўп бўлади. Биз бунинг устида ишлаймиз», — деди Коке.

Якунланган мавсумда 34 ёшли Коке барча турнирларда жами 56 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига иккита гол ва учта голли узатма ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Испания чемпионатининг янги мавсуми жорий йилнинг 16 августидан старт олади.

Киритилди: 17:06, 01.07.2026.
Ўқилди: 363 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик