«Манчестер Юнайтед» собиқ ярим ҳимоячиси Рой Кин ЖЧ-2026 фаворитлари сифатида Франция ва Аргентина терма жамоаларини тилга олди.
«Франциянинг ҳужум чизиғи бошқа ҳеч бир жамоаникидан қолишмайди. Аммо кейинчалик биз Бразилия ўйинида ҳам худди шундай ҳолатни кўрдик. Англия терма жамоаси етакчилари Панамага қарши баҳсда ўз ўйинларини кучайтиришганига гувоҳ бўлдик. Статистика бўйича Франция кучлироқ экани яққол кўриниб турибди. Лекин, эшитинг, менимча, Аргентина ҳақида ҳам худди шу гапларни айтиш мумкин.
Ўйлайманки, Аргентина ва Франция ажойиб таркибга ва юқори имкониятларга эга. Агар улар финалда тўқнаш келишса, бу ҳеч қандай кутилмаган ҳолат бўлмайди. Аксинча, агар улар финалда ўйнашмаса, мен ҳайрон қоламан», — деди Кин ITV эфирида.













