Аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала катта эҳтимол билан «Рома» клуби билан янги меҳнат шартномасини имзолайди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг ўз саҳифаларида хабар беришича, Рим клуби раҳбарияти футболчи тез орада янги битимга имзо чекишига тўлиқ ишонмоқда. Музокаралар якуний босқичда турибди.
Қўшимча қилиш жоизки, Дибаланинг «Рома» билан аввалги келишуви 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Дибала 2022 йилдан буён «Рома» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У клуб сафида умумий ҳисобда 140 та ўйинда майдонга тушиб, 45 та гол урди ва шерикларига 30 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, Дибала фаолияти давомида «Палермо» ва «Ювентус» клубларида ҳам тўп сурган. Ҳужумчи Аргентина терма жамоаси сафида 40 та учрашувда иштирок этган.













