Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

«Ливерпуль»нинг янги ҳимоячиси оғир жароҳатдан сўнг сафга қайтиш муддатини айтди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клубига яқиндагина келиб қўшилган марказий ҳимоячи Жереми Жаке ўзининг соғлиғи борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, март ойининг бошида 20 ёшли франциялик футболчи «Ренн» сафида тўп сураётган вақтида елкасидан жароҳат олган эди.

«Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман ва мавсум олди тайёргарлик бошланишига 100 фоиз тайёр бўламан, чунки мен белгиланган графикдан бироз олдинда кетмоқдаман. Агар меҳнат қилишда давом этсам, мавсум бошланишига жуда яхши спорт формасида бўламан», — дея Жакенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «қизиллар» матбуот хизмати.

Франциялик футболчи мерсисайдликлар сафида Англия Премьер-лигасида 23 август куни дебют қилиши мумкин. Ички чемпионат янги мавсумининг биринчи тури доирасида «Ливерпуль» «Ньюкасл»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 18:30, 01.07.2026.
Ўқилди: 680 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик